The 2019 Instant View contest is over. View results
The Instant View Editor uses a three-column layout, so you really want to use it on a desktop screen that's wide enough. Sorry for the inconvenience.

Back to the main page »

Original

Preview

Link Preview

Issue #37

Порошенко Путинга Трамп орқали хабар йўллади


Фото: AFP

Украина президенти Пётр Порошенко Американинг NBC телеканалига берган интервьюсида Қўшма Штатлар етакчиси Дональд Трампдан россиялик ҳамкасби Владимир Путинга хабар етказиб қўйишни сўради. Бу ҳар икки президентнинг Аргентинадаги G20 саммитида бўлиб ўтадиган учрашувида юз бериши керак, дейилади интервьюнинг телеканал сайтидаги анонсида.

Таъкидланишича, Порошенко Путиндан Украинани тарк этишни сўраган.

«Жаноб Путин, Украинадан чиқиб кетинг», - дея Порошенконинг сўзларини келтиради NBC.

25 ноябрь куни ФХХ Украинанинг учта ҳарбий кемаси Россия ҳудудий сувларига киргани ҳақида хабар қилди. Кемалар Одессадан Мариуполга йўл олаётган бўлган, лекин уларни Керч бўғозидан ўтказишмади. Украина томонининг билдиришича, аввал Россия кемалар келиши ҳақида хабардор этилган, ФХХ бунинг аксини иддао қилмоқда.

Шу куниёқ Украина ҳарбий-денгиз кучлари Россия катерлари мамлакат кемалари гуруҳи Керч бўғозидан чиқиб кетаётганида унга қарата ўт очганини маълум қилди. Россия чегарачиларининг бундай хатти-ҳаракати туфайли олти нафар денгизчи яраланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко Украина учун устувор вазифани айтганди.

«Бугун Кремлга босим ўтказиш бизнинг устувор вазифамизга айланиши даркор», - дея маълум қилди Порошенко.
Type of issue
Submitted via the Previews bot
Reported
Nov 28, 2018 at 6:45 AM