Бор эканда йўқ экан, қадим-қадим замонларда меҳнаткаш чумоли бўлган экан. Чумоли эрта-ю кеч тинимсиз бир ўзи меҳнат қиларкан. Бир куни учиб кетаётган пашша меҳнаткаш чумолини кўриб қолибди. Пашша заҳматкаш, меҳнатсевар ва бахтли чумолини кузатиб, “Чумоли бир ўзи меҳнат қилиб қийналади” -деб унга ёрдам беришга қарор қабул қилибди. У аввалига корхона очибди. Корхона раҳбари лавозимига ўзини тайинлаб, чумолини эса оддий ишчи лавозимига ишга олибди. Корхона ишлари бир маромда давом этарди лекин меҳнаткаш чумоли ишини ҳеч ким назорат қилмас экан. Бу муаммони ҳал этиш учун янги бўлим яъни, "ишларни назорат қилиш бўлими" ташкил қилинибди.
Бу лавозимга суҳбатдан муваффақиятли ўтган чаён ишга олинибди. Чаён ишчан чумолини ҳар бир соатини тўлақонли ўз назоратига олиб, эрта-ю кеч қилинган ишлар ҳақида ҳисоботлар қилишни талаб қила бошлабди. Меҳнаткаш чумоли энди нафақат тинимсиз меҳнат қилиши керак, балки назорат бўлимига ҳисоботларни ҳам ўз вақтида тақдим қилиши зарур бўлиб қолибди. Вақт ўтиши билан пашшага бу ҳисоботлар камлик қила бошлабди. Энди у чаёндан чумолидан эртанги кун режалари ва келгуси ишлари ҳақида йўл харитаси ҳам олиб тақдим қилишини талаб қила бошлабди. Чумолига хайфсан ва ойлигидан жарималар ушлаб қолиниши билан таҳдид қилишибди. Чаённинг бир ўзи ҳисоботларни текшириб чиқишга қийналганлиги сабабли унга ёрдамчи асистент лавозимига суваракни ишга олишибди. Йил якунида корхона йиллик режаларини муваффақиятли бажаргани учун пул мукофотлари пашша, чаён ва суварак ўртасида тақсимлаб олинибди. Чумолини эса ишдаги камчиликлари учун мукофот пулидан маҳрум қилишибди. Иш унумдорлиги кўпаймасада, лекин ҳисоботлар ва бошқа хужжатларни тўлдириш (бюрократия) кун сайин ортиб бораверибди.
Чумолини иш унумдорлигини ошириш мақсадида, “чумоли ишини мувофиқлаштириш” департаменти ташкил этилибди. Бўлим бошлиғи этиб ўргимчак тайинланади. Янги бўлим алоҳида хоналар, замонавий жиҳозлар билан таъминланибди. Бундан ташқари, ушбу бўлимга яна бир нечта янги кадрлар ишга қабул қилинибди. Янги бўлим орқали меҳнаткаш чумолининг барча ишлари автоматлаштирилган янги тизим орқали марказлаштирилибди. Корхона раҳбари пашша корхона ҳисоботларида иш сифати ва унумдорлигида камчиликлар топиб, уни бартараф этиш учун ташқаридан қора қўнгизнинг молиявий аудит фирмасини ишга ёллабди. Корхонанинг барча молиявий ҳисоботларини, қолаверса, чумолининг иш унумдорлигини текшириб чиқибди.
Қора қўнғиз корхонада ходимлар сони кўпайиб кетганлиги учун корхона даромадлари камайганини аниқлаб, штатни қисқартириш хулосасини тақдим этибди. Пашша раислик қилган мажлисда бир ходимни қисқартириш масаласи кўндаланг қўйилибди. Узоқ бахс-мунозалардан сўнг, чумолини ишдан бўшатишга қарор қабул қилишибди. Чумолини ишдан бўшатилишига қуйидаги муҳим асосларни келтириб ўтишибди:
1. Чумоли доим иши кўплигидан нолийди; 2. Чумоли доим бошқа ходимлардан ойлиги камлигини айтади; 3. Пул мукофотлари олмаганлиги учун эътирозлари кўп; 4. Доим қўшимча ишчи кучи - чумоли олиш хақидаги таклифлар беради; 5. Ишдан кеч кетиб, эртасига ишга кеч қолиб келади ва хоказоларни инобатга олиб, бир овоздан чумолини ишдан бўшатишибди.
Ишдан бўшаган чумоли аввалгидек бир ўзи - ўзи учун ишлаётганидан бағоят хурсанд ва бахтиёр бўлибди. Корхона эса ишлайдиган ходим қолмагач ёпилишга мажбур бўлибди. Шунақа гаплар...
Declined by admin
Type of issue
Submitted via the Previews bot
Reported
Sep 18, 2020
Log In
Log in here to create Instant View templates. Please enter your phone number in the international format and we will send a confirmation message to your account via Telegram.
Бу лавозимга суҳбатдан муваффақиятли ўтган чаён ишга олинибди. Чаён ишчан чумолини ҳар бир соатини тўлақонли ўз назоратига олиб, эрта-ю кеч қилинган ишлар ҳақида ҳисоботлар қилишни талаб қила бошлабди. Меҳнаткаш чумоли энди нафақат тинимсиз меҳнат қилиши керак, балки назорат бўлимига ҳисоботларни ҳам ўз вақтида тақдим қилиши зарур бўлиб қолибди. Вақт ўтиши билан пашшага бу ҳисоботлар камлик қила бошлабди. Энди у чаёндан чумолидан эртанги кун режалари ва келгуси ишлари ҳақида йўл харитаси ҳам олиб тақдим қилишини талаб қила бошлабди. Чумолига хайфсан ва ойлигидан жарималар ушлаб қолиниши билан таҳдид қилишибди. Чаённинг бир ўзи ҳисоботларни текшириб чиқишга қийналганлиги сабабли унга ёрдамчи асистент лавозимига суваракни ишга олишибди. Йил якунида корхона йиллик режаларини муваффақиятли бажаргани учун пул мукофотлари пашша, чаён ва суварак ўртасида тақсимлаб олинибди. Чумолини эса ишдаги камчиликлари учун мукофот пулидан маҳрум қилишибди. Иш унумдорлиги кўпаймасада, лекин ҳисоботлар ва бошқа хужжатларни тўлдириш (бюрократия) кун сайин ортиб бораверибди.
Чумолини иш унумдорлигини ошириш мақсадида, “чумоли ишини мувофиқлаштириш” департаменти ташкил этилибди. Бўлим бошлиғи этиб ўргимчак тайинланади. Янги бўлим алоҳида хоналар, замонавий жиҳозлар билан таъминланибди. Бундан ташқари, ушбу бўлимга яна бир нечта янги кадрлар ишга қабул қилинибди. Янги бўлим орқали меҳнаткаш чумолининг барча ишлари автоматлаштирилган янги тизим орқали марказлаштирилибди. Корхона раҳбари пашша корхона ҳисоботларида иш сифати ва унумдорлигида камчиликлар топиб, уни бартараф этиш учун ташқаридан қора қўнгизнинг молиявий аудит фирмасини ишга ёллабди. Корхонанинг барча молиявий ҳисоботларини, қолаверса, чумолининг иш унумдорлигини текшириб чиқибди.
Қора қўнғиз корхонада ходимлар сони кўпайиб кетганлиги учун корхона даромадлари камайганини аниқлаб, штатни қисқартириш хулосасини тақдим этибди. Пашша раислик қилган мажлисда бир ходимни қисқартириш масаласи кўндаланг қўйилибди. Узоқ бахс-мунозалардан сўнг, чумолини ишдан бўшатишга қарор қабул қилишибди. Чумолини ишдан бўшатилишига қуйидаги муҳим асосларни келтириб ўтишибди:
1. Чумоли доим иши кўплигидан нолийди;
2. Чумоли доим бошқа ходимлардан ойлиги камлигини айтади;
3. Пул мукофотлари олмаганлиги учун эътирозлари кўп;
4. Доим қўшимча ишчи кучи - чумоли олиш хақидаги таклифлар беради;
5. Ишдан кеч кетиб, эртасига ишга кеч қолиб келади ва хоказоларни инобатга олиб, бир овоздан чумолини ишдан бўшатишибди.