Вилоят ҳокимлиги ахборотига кўра, 2020 йилда Самарқанд вилоятида «Қишлоқ қурилиш инвест» ҳамда «Ўзшаҳарқурилиш инвест» корхоналари томонидан вилоят бўйича жами 2414 хонадонли кўп қаватли уй-жойлар қурилиши белгиланган. Вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳи ушбу уй жойларни фойдаланишга топшириш ҳолатини ўрганганида жойларда қурилиш меъёрлари ва сифат талабларининг бузилиши, уйларнинг фойдаланишга қабул қилиш далолатномалари расмийлаштирилмагани аниқланган. Жумладан, Самарқанд шаҳридаги учта 5 қаватли (90 хонадонли) турар жой қурилиш ишлари якунланмаган. Оқова сувларнинг чиқиш йўли мавжуд эмас, уйлар табиий газ тармоғига уланмаган. Жомбой туманида эса уйларнинг қурилишида меъёрдан ортиқ миқдорда синиқ ғиштлардан фойдаланилган. Паст Дарғом туманида уйларнинг ташқи электр таъминоти бўйича лойиҳалар мавжуд эмас, ичимлик суви ва оқова сув тармоқларини барпо этишда қурилиш меъёрларига амал қилинмаган. Қувурлар оддий симлар, арматура ва қувур бўлаклари билан мустаҳкамланган. Нарпай туманида кўп қаватли уйларга кириш эшиклари сифатсиз тарзда ўрнатилган, ичимлик сув тармоғига уланмаган, айрим хонадонларда пол қопламалари аллақачон қўпорилган. Қўшработда эса қурилиш монтаж ишлари кўнгилдагидек олиб борилмаган. Иситиш тизими ҳам номига ўрнатилган, дейилади ҳокимлик маълумотида.
Type of issue
Submitted via the Previews bot
Reported
Dec 22, 2020
Log In
Log in here to create Instant View templates. Please enter your phone number in the international format and we will send a confirmation message to your account via Telegram.
Жумладан, Самарқанд шаҳридаги учта 5 қаватли (90 хонадонли) турар жой қурилиш ишлари якунланмаган. Оқова сувларнинг чиқиш йўли мавжуд эмас, уйлар табиий газ тармоғига уланмаган.
Жомбой туманида эса уйларнинг қурилишида меъёрдан ортиқ миқдорда синиқ ғиштлардан фойдаланилган. Паст Дарғом туманида уйларнинг ташқи электр таъминоти бўйича лойиҳалар мавжуд эмас, ичимлик суви ва оқова сув тармоқларини барпо этишда қурилиш меъёрларига амал қилинмаган. Қувурлар оддий симлар, арматура ва қувур бўлаклари билан мустаҳкамланган.
Нарпай туманида кўп қаватли уйларга кириш эшиклари сифатсиз тарзда ўрнатилган, ичимлик сув тармоғига уланмаган, айрим хонадонларда пол қопламалари аллақачон қўпорилган. Қўшработда эса қурилиш монтаж ишлари кўнгилдагидек олиб борилмаган. Иситиш тизими ҳам номига ўрнатилган, дейилади ҳокимлик маълумотида.